18:24 / 08.03.2024
165

Тиш оғриб, ёноқлар шишганда уй шароитида биринчи ёрдам

Тиш оғриб, ёноқлар шишганда уй шароитида биринчи ёрдам
Фото: Дзен
Тиш ва милклар оғриганда ҳамда ёноқлар шишганда иложи борича тезроқ стоматологга мурожаат қилиш керак. Аммо шундай вазиятлар бўладики, нохуш тиш оғриғи ярим тунда ёки узоқ йўлга чиққанда безовта қилади. Бу ҳолатда шифокорга етиб боргунча мустақил тез тиббий ёрдам орқали оғриқни вақтинча тўхтатиб туриш мумкин.

Аввало оғриқ сабабини излаймиз

Кўпинча яқинда даволанган тишда оғриқ кузатилади. Милкларда ёки тиш остида яллиғланиш жараёни ривожлангани сабабли оғриқ пайдо бўлади. Касаллик жиддий тус олганда шиш кузатилади. Аввалига шиш деярли сезилмайди, кейин у аста-секин ўсиб боради ва жуда оғриқли бўлади.

Яллиғланишнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
  • шифокорга ташриф буюргандан кейин нотўғри даволаниш ёки механик шикастланиш сабабли шиш пайдо бўлади ёки касаллик ривожланиб кетади;
  • янги тиш чиқаётган пайтда ҳам милк шикастланади, бу эса шиш пайдо бўлишига олиб келади;
  • чақалоқлардан ташқари катта ёшли инсонларда ҳам сут ва ақл тиши ўсиши жараёнида шиш пайдо бўлади;
  • кўп ҳолларда милкнинг шишиши кариесдан, қаттиқ маҳсулот истеъмол қилгандан ёки тишларни нотўғри ювишдан келиб чиқади.

Тиш оғриғи ва ёноқлар шишганда биринчи тез тиббий ёрдам

Фото: Stoneforest
- Истеъмол содаси ва туз эритмаси (бир стакан сув учун 0,5 чой қошиқдан) билан чайиш;
- Сода ва сув (бир стакан сувга 2 ош қошиқ) ни антисептик сифатида қўллаш;
- Шишган милкни прополисли сув билан ювиш.

Турли шифобахш гиёҳлар (мойчечак, шалфей, қарағай пўстлоғи) дамламаси билан чайиш ҳамда шишни оҳиста уқалаш, муз қўйиш кабилар шишни бартараф этишда ва оғриқни вақтинчалик тўхтатишда қўлланилади.

Агар яллиғланиш кариесдан келиб чиққан бўлса, тўғралган саримсоқ ва пиёзнинг тенг қисмлари аралашмасидан оғриган жойга компресс қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тиш оғриб, ёноқлар шишганда уй шароитида биринчи ёрдам