Шифокор Наталья Белованинг сўзларига кўра, “ақлли” соатларни тунда ҳам тақиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда “Новый очаг” нашри хабар бермоқда.
Фото: “Новый очаг”
Шифокор-терапевтнинг таъкидлашича, кунига 24 соат давомида билакка бирор нарса тақиш зарарли, чунки зич боғланган соат ва турли браслетлар томир ва нервларга босим ўтказади. Бу жуда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, доимий соат тақиш терининг шикастланишига, унинг остида чанг, сув, бактерияларнинг йиғилиб қолишига олиб келади. Буларнинг барчаси тери инфекциялари кўпайиши учун қулай муҳитдир.
Шу сабабли шифокорлар кечаси нафақат “ақлли” соатларни, балки заргарлик буюмларини ҳам ечиб ухлашни тавсия этади. Чунки тунда ақлли соатлар ёрдамида юрак уриши, қадамлар каби физиологик кўрсаткичларни ўлчашдан наф йўқ.
Фото: “Новый очаг”
Аввалроқ Буюк Британиянинг Кардифф университети олимлари “ақлли” соатлар Паркинсон касаллигини жуда эрта босқичларда — илк аломатлар пайдо бўлишидан етти йил аввал аниқлаш имконини беришини исботлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”