00:16 / 02.04.2024
56

Бир стакан сув бош оғриғини қолдириши ростми?

Бир стакан сув бош оғриғини қолдириши ростми?
Фото: Дзен
Доимий бош оғриғи етарли миқдорда сув ичмасликдан келиб чиқиши мумкинми? Бир стакан тоза сув бош оғриғидан халос этадими? Шу ва бош оғриғи бўйича бошқа саволларга қуйидаги мақолада жавоб оламиз.

Тез-тез бош оғриғи кузатилиши тиббий текширувни талаб этади, чунки бунга юзлаб турдаги касалликлар сабаб бўлади. Қуйидаги вазиятларда эса тез ёрдамга зудлик билан мурожаат қилиш зарур:

Бош мияси ва унинг атрофи лат егандан сўнг бирдан оғриқ пайдо бўлса, жумладан,
  • Нутқ ва хотирада муаммолар юзага келганда;
  • Уйқучанлик ва юқори ҳарорат кузатилганда;
  • Кўзларда қизариш ёки кўриш қобилияти сусайганда.

Юқоридаги ҳаёт учун хавфли аломатларда ҳеч қандай сув ёрдам бермайди.

Организмга сув етишмаса, бош оғриши мумкинми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам, Халқаро бош оғриғи жамияти (International ҳеадаче соcиэтй) ҳам сувсизланишни бош оғриғининг алоҳида сабаби сифатида таснифламайди.

Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, кам сув ичиш турли дискомфортларга олиб келиши мумкин, аммо бу муаммо фанда яхши ўрганиб чиқилмаган.

Сув бош оғриғини қолдирадими?

Фото: Getty Images
Тез-тез бош оғриғидан шикоят қиладиган инсонлар орасида тажриба ўтказилди. Унда инсонлар икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳдагилар одатдаги тартибда сув ичган бўлса, иккинчи гуруҳдагилар кунлик сув ичиш миқдорини 1,5 литрга кўпайтирди.

Уч ойдан сўнг кўпроқ сув ичган гуруҳ иштирокчиларининг 47 фоизида бош оғриғининг интенсивлиги оз миқдорда камайди, аммо оғриқнинг давомийлиги ва частотасида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмади.

Бош оғриғида сувдан ташқари яна нималар ёрдам беради?
  • Регидрадация эритмаси (таркибида фойдали туз ва минераллар бўлади); Дам олиш;
  • Дам олиш;
  • Қуёшдан панага ўтиш, салқин жойда қолиш;
  • Рецептсиз бериладиган оғриқ қолдирувчи дорилар (ибупрофен);
  • Пешонага совуқ нам сочиқ ёки муз халтаси қўйиш.

Қуйидаги ҳолатлар кузатилганда шифокор терапевт қабулига ёзилиш тавсия этилади:
  • Бош оғриғига қарши дориларни кўп миқдорда ичсангиз ҳам, оғриқ қолмаса;
  • Оғриқ бош мия олд ва ён қисмларида юрак уриши каби намоён бўлса;
  • Бош оғриғи кўнгил айниши ва қусиш билан бирга келса;
  • Қуёш ва бошқа ёруғликка қараш мураккаб бўлса.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бир стакан сув бош оғриғини қолдириши ростми?