Инфекция ва касалликлар аломати намоён бўлишидан аввал улар танада ўз бактерияларини тарқата бошлайди. Инфекциянинг бир қисми томоқ орқали оғиз бўшлиғига ўтади. Витамин етишмовчилиги, темир моддаси танқислиги ва ҳатто ривожланаётган саратон касаллигининг илк белгиларини ҳам тилнинг ҳолатига кўра аниқлаш мумкин. Мутахассисларнинг тавсиясига кўра, тилни вақти-вақти билан синчиклаб текшириш керак. Агар қуйида келтириладиган белгилар намоён бўлса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Тананинг ушбу аъзоси соғлиқ ҳақида кўп нарсаларни айтиб беради.
Фото: Marie Claire
Тилдаги оқ доғлар
Бунинг боиси икки хил бўлиши мумкин: етарли бўлмаган гигиена ёки замбуруғлар. Оқ доғлар тўпланиб қолган бактериялар қопламасидир. Замбуруғли инфекция аломатлари намоён бўлишдан аввал тилда тўпланади. Бундан хавотирга тушишнинг ҳожати йўқ. Касаллик шифокор кўрсатмасига кўра даволанса, замбуруғдан тезда халос бўласиз.
Сариқ тил
Тилнинг сариқ тусга кириши сувсизланишдан бўлиши мумкин. Инсон 1 кг вазнига 30 мл миқдорида сув ичиши керак. Агар вазнингиз 60 кг бўлса, у ҳолда кунига 1,8 литр (тахминан 7 стакан) сув ичиш талаб этилади.
Сариқликка жигар касалликлари ҳам сабаб бўлади. Агар сиз етарли миқдорда суюқлик ичсангиз, лекин тилингиздаги сарғишлик кетмаса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Ёрқин қизил рангли тил
Тилнинг ёрқин қизил тусга кириши нормал ҳолат эмас, у танада витаминлар етишмаслигидан далолат беради. Бу муаммога гўшт истеъмол қилмайдиган ва доим парҳез тутадиганлар дуч келади. Шунингдек, тилнинг қизаришига ички яллиғланиш ҳам сабабчидир.
Фото: Marie Claire
Оч пушти тусдаги тил
Пушти ва ранги хира тил камқонлик ва темир моддаси етишмаслигидан дарак беради. Анемия генетик жиҳатдан ўтиши ёки темир моддасини ўз ичига олган озиқ-овқатларни етарли даражада истеъмол қилмаслик туфайли пайдо бўлади. Темирнинг қондаги миқдорини аниқлаш учун тиббий таҳлил ўтказиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Темирга бой қизил гўшт, жигар, исмалоқ, дуккаклилар, қора шоколад, анор каби маҳсулотлар ҳам анемияда фойдалидир.
Нoтeкис тил
Тилнинг устки қатлами нотекис бўлиши бруксизмдан келиб чиқади. Уйқуда тишларни ғижирлатиш касаллиги асабийлик ва эмоцияларни ичга ютишдандир.
Тилдаги ёриқлар
Тилнинг ёрилиши сувсизланиш ёки аутоиммун касалликлар белгисидир. Бунда тана зарарли ҳужайралар билан курашиш вақтида соғлом тўқималарга ҳам шикаст етказади. Аниқ ташхис қўйиш учун мутахассис кўригига бориш керак.
Тилдаги шиш ва безлар
Тил юзасида пайдо бўлган шишлар аллергиядан келиб чиқиши, безлар ва оқ пуфакчалар эса инфексион касалликлар ёки саратондан бўлиши мумкин.
Фото: Marie Claire
Сиёҳранг тил
Организмда қон айланиш тизимининг бузилиши, сурункали ҳамда қанд касалликларида тил сиёҳранг тусга кириши кузатилади. Бундай ранг варикоз, гипертония ва ҳатто тромб ҳосил бўлишидан келиб чиқиши мумкин.
Пушти тил
Пушти рангли тил сизнинг соғлиғингиз жойида эканлигини билдиради. Тил силлиқ ва намланган бўлиши ички аъзоларингизнинг соғлом эканлигини билдиради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”