16:35 / 27.05.2024
164

Магний уйқусизлик ва стрессда ёрдам берадими?

Магний уйқусизлик ва стрессда ёрдам берадими?
Ҳар бир инсон ҳаёти давомида баъзан вақтида ухлашга қийналади. Бунга стресс, ҳаддан ташқари чарчаш, таътилсиз ишлаш ва шовқинли муҳит ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Shutterstock
Агар уйқусизлик сурункали бўлса, бу кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса, организмда заифлик, асабийлашиш, диққатни жамлашни уддалай олмаслик каби ҳолатлар кузатилади. Шундай вазиятда шифокорлар магний препаратини қўшимча тарзда ичишни буюради.

Магний энергия ишлаб чиқариш, асаб тизими фаолияти, қон босимини тартибга солиш ва глюкоза миқдорини назорат қилишда иштирок этадиган муҳим минералдир. Инсон организмида тахминан 25 мг магний мавжуд бўлиб, унинг 50-60 фоиз қисми суякларда, қолгани юмшоқ тўқималарда жойлашади. Қон таркибида магний бир фоиздан кам миқдорни ташкил қилади.

Магнийни бир кунда қанча истеъмол қилиш ёш ва жинсга қараб фарқланади. 19-30 ёшдаги эркаклар кунига 400 мг, аёллар эса 310 мг магний қабул қилиши мумкин. Ehamine тиббиёт портали мутахассислари айтишича, инсонлар магнийни озиқ-овқатдан етарли миқдорда қабул қилмайди. Унинг танқислиги қанд касаллиги, юрак-қон томир, метаболик касалликлар ва остеопороз кабиларга олиб келади.

Магний препаратлари уйқуни яхшилашга ёрдам берадими?

Фото: iStock
Магний уйқу-уйғониш циклини тартибга солишга ва тунда осуда дам олишга ёрдам беради. Уйқусизликка чалинган кекса одамларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, магний уйқуга кетиш вақтини 17 дақиқага қисқартиради. Аммо тунги уйқу сифатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Бошқа бир тадқиқотда иштирокчилар безовта оёқлар синдромига чалинган эди. Магнийни қабул қилиш уларда тунги уйғонишлар сонини камайтиришга ёрдам берди.

Хулоса қилганда, магний асосан ҳаракат тизими бузилганларга уйқуда ёрдам беради дейиш мумкин. Ушбу модда бошқа сабаблар туфайли уйқусизликка чалинганларга кор қиладими ёки йўқ — фанга ҳозирча номаълум.

Магний дефицити нимадан келиб чиқади?
- ошқозон-ичак касалликлари;
- II тоифа қандли диабет;
- спиртли ичимликларга қарамлик;
- кекса ёшдаги инсонларда магний танқислиги кузатилади.

Магний гипертоник инсонларга ҳам фойдалидир, чунки мазкур минерал қон босимини пасайтиради.

Қарши кўрсатмалар
Магнийни ўз ичига олган дори-дармонларга аллергия кузатилса, уни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Шунингдек, буйрак касалликлари билан оғриган шахсларга магнийни қўшимча тарзда ичиш мумкин эмас. Препаратдан аллергик реакциялар: юз ва томоқда шиш, қизариш, қичишиш кабилар кузатилганда зудлик билан тез ёрдам чақириш лозим.

Магнийнинг ҳомиладорлар ва чақалоқларга қандай таъсир қилиши номаълум
Ҳомиладорликни режалаштираётганлар ва бўлажак оналар шифокор билан маслаҳатлашмасдан магнийни ўзбошимчалик билан қабул қилиши ман этилади.

Магнийнинг дори воситалари билан ўзаро таъсирлашуви

Фото: Shutterstock
Магнийнинг сунъий шакли баъзи дориларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Антибиотик ва остеопорозга қарши дори қабул қилаётган бемор магний ичиш курсини бошлашдан аввал шифокорни бундан огоҳлантириши муҳим. Қуйидаги дори воситалари билан магнийни қабул қилиш мумкин эмас:

- Пеницилламин;
- Тетрациклин;
- Докситциклин;
- Минотциклин;
- Сипрофлоксацин;
- Левофлоксацин;
- Ломефлоксацин;
- Моксифлоксацин;
- Норфлоксацин;
- Офлоксацин;
- Алендронате;
- Ибандронат;
- Ризедронат;
- Тилудронат.

Биологик фаол қўшимчалар таркибидаги магний ҳам хавфли бўлиши мумкин, чунки БФҚ ишлаб чиқариш жараёни дори воситалари каби жиддий назорат қилинмайди. Шунинг учун препарат идишида ёзилган фаол модданинг миқдори аслида фарқ қилиши мумкин.

Организмда магний миқдорини оширувчи табиий маҳсулотлар

Фото: Дзен
Организм озиқ-овқат билан истеъмол қилинадиган магнийнинг тахминан 30-40 фоизини ўзлаштиради. Ушбу минерал миқдорини ошириш учун бодом, ерёнғоқ, кешью, қовоқ уруғи, ловия, соя сути, исмалоқ, оқ картошка, жигарранг гуруч, лосось, мол гўшти, банан, майиз, қора шоколад (камида 70 фоиз какаоли), сут, олма, сабзи, табиий йогурт каби озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Магний уйқусизлик ва стрессда ёрдам берадими?