12:29 / 08.09.2016
25 750

Доривор гиёҳлар аслида қандай қўлланади?

Доривор гиёҳлар аслида қандай қўлланади?

1. Доривор ўтларнинг албатта янги тайёрланганларини ишлатинг. Хом ашё ўз фойдали хусусиятларини сақлаши учун у 12 ой (барглар, гуллар, пояси) ёки 3 йилдан (илдизлари) узоқ вақт ушланмаслиги лозим. Ўсимликларни матодан тикилган қопчалар, шиша идишлар ёки қоғоз пакетчаларда сақлаш зарур.

2. Доривор ўсимликлардан дамлама тайёрлаётганда, ундаги йўриқномага албатта қаранг. Уни кўп қилиб, ёки чамалаб солиш ярамайди. Шундагина бу дамламаларнинг шифобахш таъсирини сезасиз. Илк бор ичаётган дамламани иложи борича бошланишига кам миқдорда татиб кўринг, организмнинг унга бўлган таъсирини кузатинг. Агар ҳаммаси яхши бўлса, кейин дозани белгиланган даражагача кўтариш мумкин.

3. Фиточой ва турли гиёҳли дамламалар ҳам дори бўлиб, уларни шунчаки чанқаганда ичиладиган суюқлик, деб қабул қилмаслик даркор. Шу боис кун давомида унинг бир стакандан ошиғини ичиш кўплик қилади. Дарвоқе, гиёҳларни бир ойдан кейин алмаштирган маъқул, акс ҳолда организм унга кўникиб, фойдали таъсири ҳам камаяди.

4. Гиёҳнинг фойдали жиҳатлари камаймаслигининг энг мақбул йўли бу – қайноқ сув ўрнига сал иссиқроғини солишдир. У бир-икки соат тургач, фойдали ичимлик тайёр бўлади.

Қадимги табиблар ўсимликлар, гиёҳлар ёрдами билан даволаб бўлмайдиган касалликнинг ўзи йўқ, деб ҳисоблашган. Дарҳақиқат, гиёҳлар жуда шифобахшдир. Бироқ агар сиз уни тайёрлаш, истеъмол қилиш, сақлашда керакли шартларга амал қилсангизгина бундан бирон наф бўлади. Акс ҳолда… Лекин ундан ҳам олдин, сиз албатта шифокор билан маслаҳатлашиб олганингиз маъқул.

Манба: diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Доривор гиёҳлар аслида қандай қўлланади?