12:53 / 10.06.2024
242

Қон босимини тушириб, инсультдан ҳимоя қиладиган минерал қайси эканини биласизми?

Қон босимини тушириб, инсультдан ҳимоя қиладиган минерал қайси эканини биласизми?
Гипертензия ёки юқори қон босими кўпчилик учун муаммо ҳисобланади, деб ёзади “Sports.кз”.

Фото: Lifehacker
Дунёдаги барча ўлимларнинг тахминан 14 фоизи томирлардаги юқори қон босимидан келиб чиқади. Овқатланиш рационини тартибга солиш орқали ушбу касалликнинг олдини олиш мумкинми? Бу саволга нутрициолог Олег Швец жавоб беради.

Магний қон босимига қандай таъсир қилади?

Ушбу минерал қон босимини икки усулда тартибга солади: биринчидан, қон томирларига калсийнинг таъсирини мувозанатлаштиради.
Маълумки, калсий қон томирларини торайтириш хусусиятига эга. Бундай ҳолларда, қон босими кўтарилади. Аммо магний калсийнинг ўрнига қон томир деворларининг ҳужайра элементларига таъсир қилади. Бу эса қон томирларининг торайишини олдини олади ва қон босимини пасайтиради.

Иккинчидан, магний қон томир деворларининг шикастланишини олдини олади. Биламизки, қон томирлари вақт ўтиши билан холестирин ҳисобига мўртлашиб томир деворлари қаттиқлашади, бу эса қон босимининг ошишига олиб келади.
Магний қон томирларига зарар етказадиган моддаларни камайтиришга ёрдам беради ва уларни даволайди.

Магнийнинг юрак саломатлиги учун қандай фойдалари бор?

Қон босимини пасайтиришдан ташқари, магний қуйидаги хусусиятларга эга:

— Юрак касалликлари хавфини камайтиради ва қон томирлари деворларини соғлом сақлашга ёрдам беради. Бу эса юрак касалликларига олиб келадиган қон томир шикастланиши ва қон қуюлишининг (атеросклероз) олдини олади
— Инсультнинг хавфини камайтиради.
— Инсулиннинг самарали ишлашига ёрдам беради. Бу диабет билан касалланган ёки диабет билан касалланиш хавфи бўлган инсонлар учун муҳимдир.
— Кайфиятни яхшилайди. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, магний депрессия белгиларини бартараф этади.

Магний даражаси паст бўлган одамларда депрессия ривожланиши эҳтимоли кўпроқ ҳисобланади. Қайси егуликлар таркибида магний мавжуд?

Магний ловия, ёнғоқ, яшил баргли сабзавотлар, нон, дуккакли маҳсулотлар, соя маҳсулотлари, банан ва йогурт каби сут маҳсулотларида ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қон босимини тушириб, инсультдан ҳимоя қиладиган минерал қайси эканини биласизми?