
Мунтазам конфетлар истеъмол қилиш тишлар учун энг зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақда стоматолог Вячеслав Минко маълумот берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, конфет сўришда шакар моддаси узоқ вақт давомида тишларга зарарли таъсир кўрсатади.
«Агар сиз карамелларни тишласангиз, ўткир қирралари милкларингизни шикастлаши ёки эмални тирнаши мумкин. Ёнғоқлар, уруғлар, кракерлар, қуритилган мевалар эмалга зарар этказиши мумкин», - деб тушунтирди шифокор.
Шакарли газланган ичимликлар ҳам тишларга зарарли. Аммо уларни труба орқали орқали ичсангиз, зарари камроқ бўлади.
Бундан ташқари, янги сиқилган шарбатлар ва цитрус мевалари тиш эмалига фойдали эмас, чунки улар таркибида жуда кўп кислоталар мавжуд. Шифокор, шунингдек, кофени ортиқча истеъмол қилишдан огоҳлантирди, деб ёзади News.ru.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар