Гастроэнтеролог ва терапевт Лилия Хабибулина жигар касалликларининг кўпчилик билмаган ва кенг тарқалмаган кўринишлари ҳақида маълумот берди.
Фото: Shutterstock
Шифокор сўзларига кўра, жигар 500 га яқин ҳаёт учун зарур функцияларни бажаради. Жумладан, қонни филтрлайди, сафро ишлаб чиқариш ва метаболизмда иштирок этади, қон ивишини тартибга солади ҳамда оқсил ва витаминлар синтезида иштирок этади. Жигар бажарадиган вазифаларнинг хилма-хиллиги туфайли унинг фаолияти бузилганида организм ўзини қандай намоён қилиши турлича кечади.
Жигар касалликларининг умумий белгиларига тери ва кўз пардасининг сарғайиши, қичишиш, тери тошмалари ва кўкаришлар киради.
Шифокорнинг айтишича, жигар касалланганда қориннинг юқори қисмида ноқулайлик ёки оғриқ, кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Шунингдек, елка ёки унинг орқа томонида оғриқлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Фото: “Lisa.ru”
Жигар етишмовчилигининг қуйидаги белгилари ҳам мавжуд: ҳуснбузарлар тошиши, бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши, ичак, ўпка, қалқонсимон без ва буйрак касалликлари ривожланиши ҳамда ҳайз даврининг бузилиши кабилар.
Гастроэнтеролог Хабибулинанинг қўшимча қилишича, жигар хасталиги билан оғриган беморларда умумий безовталик, иштаҳанинг йўқолиши, иситма, вазн йўқотиш ва ҳолсизлик кузатилиши мумкин. Жигар жиддий касалланганда оёқлар шишади, қорин бўшлиғи катталашади, варикоз томирлари кенгаяди ва нафас олиш қийинлашади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди