Фото: Getty Images
Эрта қариш синдроми — прогерияга чалинган ва энг узоқ умр кўрган италиялик Семми Бассо 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Маълумотни Италиянинг прогерияга қарши кураш ассоциацияси эълон қилди, унинг асосчилари Бассонинг ўзи ва унинг ота-онасидир. Бу касалликка чалинган одамларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги тахминан 13,5 йилни ташкил этади. Семми Бассо вафотидан бир кун олдин Венецияда Паоло Рицци номидаги журналистика мукофоти билан тақдирланган.
Бассо 1995 йилда Италиянинг Скио шаҳрида дунёга келган. Икки ёшида унга Хатчинсон-Гилфорд синдроми — прогериянинг болалар шакли ташхиси қўйилган. Касаллик ҳақидаги маълумотларнинг етишмаслиги сабабли, Бассонинг ота-онаси унга қарши курашиш учун lʼAssociazione Italiana Progeria Sammy Basso номли ассоциация ташкил этишга мажбур бўлган. Бу уюшма фаолиятида беморнинг ўзи ҳам фаол иштирок этган.
Семми Бассо National Geographic томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм эфирга чиққанидан сўнг машҳур бўлди. Ушбу фильмда у ота-онаси ва энг яқин дўсти билан бирга АҚШнинг 66-сонли шоссеси бўйлаб Чикагодан Лос-Анжелесга қилган саёҳати тасвирланган. Бундан ташқари, у тез-тез телевидениеда чиқишлар қилган ва ўз касаллиги ҳақида интервьюлар берган.
2018 йилда Бассо Падуя университетини табиий фанлар йўналиши бўйича тамомлаган. У прогерияни ген муҳандислиги ёрдамида даволаш имкониятларига бағишланган диссертацияни ҳимоя қилган.
2019 йилда Бассога аорта клапанини алмаштириш операцияси ўтказилган — бу прогерия касаллиги билан оғриган беморда амалга оширилган илк шундай жарроҳлик. Шундан сўнг у Италиянинг олий мукофоти — “Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. Икки йил ўтгач, Бассо прогерияни ўрганишга бағишланган яна бир диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Хатчинсон-Гилфорд прогерияси кам учрайдиган генетик касаллик бўлиб, ҳар 20 миллион кишининг бирида учрайди. Ҳозирда дунёда ушбу синдром аниқланган 130 та ҳолат қайд этилган, улардан тўрттаси Италияда.
Прогерияда тери ва ички аъзолар ўзгаради, шунинг учун беморлар ёшига нисбатан каттароқ кўринади. Касаллик оқибатида ҳаёт сифати ҳам пасаяди. Даволашсиз кутилаётган умр давомийлиги тахминан 13 йилни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди