Мутахассис: гриппдан сўнг организмнинг тикланиши учун камида 7-10 кун керак

Саломатлик1 дақиқа ўқиш160
Мутахассис: гриппдан сўнг организмнинг тикланиши учун камида 7-10 кун керак
Куз келиб, ҳаво ҳарорати пасайгач, одамларда иммунитет сустлашиб, шамоллашга мойиллик ортади. Гриппдан сўнг организмнинг тикланиши учун камида 7-10 кун муддат кераклиги ҳақида Миллий тиббиёт маркази терапевти, олий тоифали шифокор Акмал Абдухалилов ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Мутахассис: гриппдан сўнг организмнинг тикланиши учун камида 7-10 кун керак
— Гриппга хос белгилар барчамизга яхши маълум. Бироқ иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, кўпчилик касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлайди. Бу — янглиш хулоса.

Ваҳоланки, хасталикнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.

Ўрганишларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.

Бу ҳаммада ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин.

Қолаверса, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши эҳтимоли мавжуд.

Бу вирусларга қарши курашдан сўнг иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади.

Шу боис, бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.

Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши мумкин.

Шу боис гриппдан тузалган беморлардан қуйидагилар талаб этилади:
- жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш;
- иммунитетни мустаҳкамлаш;
- тўғри овқатланиш;
- витамин терапияси;
- ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаси;
- массаж ва физиотерапия машқлари.

Миллий тиббиёт маркази Матбуот хизмати
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?