Метаболик синдром — бу тана вазнининг ортиши билан юзага келадиган касаллик бўлиб, периферик тўқималарнинг инсулинга сезгирлигининг пасайиши, метаболизмдаги ўзгаришларнинг барча турлари, 2-тоифа қандли диабет ва артериал гипертония ривожланишига олиб келадиган симптомлар мажмуасидир. У умр кўриш давомийлигининг қисқаришига ва сифатининг ёмонлашишига олиб келади.
Фото: Shutterstock
Бугунги кунда метаболик синдром муаммоси замонавий жамиятнинг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу синдром юқори холестерин, бел атрофида ортиқча вазн тўпланиши ва қон босими юқори бўлиши билан ҳам ажралиб туради. Маълум бўлишича, агар эрталабки энг муҳим овқат — нонушта ўтказиб юборилмаса, юқоридаги барча жиддий асоратларнинг олдини олиш мумкин.
380 нафар испаниялик кўнгиллилар иштирок этган уч йиллик тадқиқот шуни кўрсатдики, кунлик калорияларнинг 20-30 фоизини ташкил этувчи тўйимли нонушта қилиш енгил нонушта ёки умуман нонушта қилмасликдан яхшироқ. Аёллар учун ўртача кунлик норма 2000 килокалория, эркаклар учун эса 2500 килокалорияни ташкил қилади.
Тажриба давомида олимлар камида 400 калория нонушта истеъмол қилганларнинг тана массаси индексини текширилганда, уларнинг кўрсаткичи нонушта қилишни ўтказиб юборганларга қараганда пастроқ эканлигини аниқлади. Уларнинг бел қисмида ҳам ёғлар миқдори камроқ бўлган.
Фото: Shutterstock
Аввалига ушбу тажриба арзимас ва катта аҳамиятга эга эмасдек туюлади, аммо узоқ йиллар шундай кун тартибига амал қилиш ортиқча вазн билан боғлиқ жиддий касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради. Саломатлик учун қайғуриш ва сурункали касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун ҳаракатни аввалроқ — 40-50 ёшдан аввал бошлаш керак.
Испанияда ўтказилган тадқиқот муаллифи, Барселонадаги илмий-тадқиқот институти ходими Карла Алехандра Перес-Вега вақтида нонушта қилишнинг муҳим аҳамиятини тушунтирди:
“Калориялар, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар тўғри тақсимланган ва балансли эрталабки таом нафақат узоқ вақт очликдан кейин энергия ва тетиклик беради, балки умр давомийлигини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшади”.
Нью Йорк университети тадқиқотчилари 40 ёшдан ошган 34 мингдан ортиқ америкаликлар иштирокида бир неча ўн йиллар давомида тажриба ўтказди. Унинг натижаларига кўра, эрталабки соат 6 дан 7 гача нонушта қилганларда саратон ёки юрак хасталиги каби жиддий касалликлардан якун топиш эҳтимоли 6 фоизга камроқдир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)
Ер олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Нега асабни бузасиз? (ҳажвия)
Россия Суриядаги иккита асосий базасидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи эмас
Руслан Нурудинов ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди
Фарғонадаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
Дизраэли: адабиётда мағлубият, сиёсатда муваффақият