14:46 / 31.01.2025
45

Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями?

Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями?
Фото: Alamy
UEСCА сертификати (United States Sports Coaching Association)га эга югуриш бўйича тренер Жеймс Рожерс озиш учун кунига 10 минг қадам юриш етарли бўладими, деган саволга жавоб берди.

“Доимий ҳаракатда бўлиш интенсив, аммо ҳар кун такрорланмайдиган машқлардан муҳимроқдир. Узоқ масофага юриш ва югуришнинг фойдаси фақатгина изчил давом эттирилгандагина сезила бошлайди.

Баъзилар ортиқча вазндан халос бўлиш учун бирдан кучли ва маълум интервалга эга машғулотларни бажарса, тезда бундан зерикиши ва натижа кўрмагани боис спортни ташлаб қўйиши мумкин. Узоқ юриш эса оғир машқлардан осонроқ ва унинг давомийлигини таъминлаш осонроқ. Бу омил озиш ва саломатлик сақлаш учун энг осон ва қулай усулдир”, деди тренер.

Jama International Medicine тадқиқотларига кўра, кунига 10 минг ва ундан кўп қадам юриш саратон ва юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Американинг Naturе журналида 41 ёшдан 67 ёшгача бўлган 6042 киши иштирок этган тадқиқотнинг сўнгги натижалари эълон қилинди. Тажриба ўртача 4 йил давом этди (2,2 дан 5,6 йилгача). Унда барча иштирокчиларнинг жисмоний фаоллиги фитнес-трекерлар ёрдамида назорат қилинди.

Натижалар шуни кўрсатдики, қандли диабет, гипертония, депрессия, уйқудаги апноэ ва гастроэзофагиал рефлюкс касалликлари ва босилган қадамлар сони ўртасида боғлиқлик мавжуд.

“Фикримча, кунига 10 минг қадам юриш барча учун бирдек мос келмаслиги мумкин. Жисмонан фаолликни бошқа оғирроқ машқлар билан ҳам мувозанатда сақлаш ва турли хил машғулотларни синаб кўриш орқали ўзингизга мос режимни излаб топиш мумкин. Соғлом овқатланиш тарзига риоя қилишни қўшиш орқали озишда сезиларли натижаларга эришилади”, дея якунлади Жеймс Рожерс.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Озиш учун кунига 10 минг қадам юриш кифоями?