
Қандли диабет хавфини эрта аниқлаш энди қон таҳлилларисиз ҳам имконли бўлди. Япониялик олимлар янги технология ишлаб чиқиб, диабет хавфини юзага чиқарувчи асосий кўрсаткич — қондаги қанд даражасини ноинвазив (танада жароҳат қолдирмайдиган) усул билан баҳолашга эришди. Ушбу янгилик Токио университети тадқиқотчилари томонидан амалга оширилди ва Communications Medicine илмий журналида эълон қилинди.
Бу янги усулнинг асосий хусусияти — қондаги қанд миқдорини узлуксиз кузатиб борувчи глюкоза мониторлари (CGM) маълумотларини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу қурилмалар танамизга тақилади ва реал вақт режимида маълумот беради.
Қандли диабет кўп ҳолларда сезилмасдан ривожланиб, жиддий муаммоларга олиб келади. Анъанавий қон таҳлиллари эса ҳар доим ҳам бу касалликни дастлабки босқичларда аниқлай олмайди.
Олимлар 64 нафар кўнгилли шахснинг маълумотларини ўрганиб чиқиб, AC_Var деб аталган янги кўрсаткичга алоҳида эътибор қаратди. Уларнинг фикрича, AC_Var кўрсаткичи 2-тур қандли диабетнинг дастлабки белгиларини аниқлашда стандарт текширувлардан ҳам самаралироқ натижа берган. Бу усул, шунингдек, юрак касалликлари каби бошқа асоратларнинг ривожланиш хавфини ҳам эртароқ кўрсатиб беради.
Токио университети профессори Синя Куроданинг айтишича, янги ишланма диабетнинг белгиларини касаллик ташхиси расман қўйилишидан анча аввал аниқлашга ёрдам беради ва бу билан профилактик чораларни ўз вақтида кўриш имкони пайдо бўлади.
Тадқиқотчилар бу усулдан фойдаланишни янада қулайлаштириш мақсадида веб-илова яратишди. Бу илова ёрдамида бемор ва шифокорлар мустақил равишда хавфни баҳолаб, ўз вақтида зарур чора-тадбирларни амалга оширишлари мумкин бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар