
Малдив оролларида сайёҳлар саломатлигига таҳдид солувчи касаллик аниқланмоқда. Маҳаллий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу юртга дам олиш учун келган меҳмонлар орасида "чикунгуня безгаги" деб аталувчи хавфли вирусли инфекция қайд этилган.
Ушбу касаллик асосан чивинлар орқали юқади ва у билан зарарланган беморларда юқори тана ҳарорати, тошмалар ва кескин бўғим оғриқлари кузатилади.
Оролга ташриф буюрган сайёҳлар соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ҳашаротларга қарши турли воситаларни – спрейлар, малҳамлар ва бошқа ҳимоя маҳсулотларини кенг миқёсда харид қилишмоқда.
Тиббий мутахассислар Малдивда дам олаётганларга очиқ жойларда эҳтиёт бўлиш, танани ёпиб турувчи енгил кийимлардан фойдаланиш ҳамда махсус ҳимоя воситаларини қўллашни қатъий тавсия қилмоқда.
Мутасадди идоралар эпидемиологик ҳолатни диққат билан кузатиб бораётганини билдирган. Саёҳат режалаштираётган фуқаролар эса бу хабардан хабардор бўлишлари зарур. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар