date

Олимлар ОИВга қарши кучли вакцина яратишга эришди

Олимлар ОИВга қарши кучли вакцина яратишга эришди

Қариб ярим асрлик изланишлардан сўнг дунё илм-фани тарихий ютуққа эришди: олимлар ОИВ вирусига қарши самарали ва деярли тўлиқ ҳимояни таъминловчи вакцина яратишди. Бу ҳақда халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вакцина узоқ йиллик тадқиқотлар натижасида синовлардан муваффақиятли ўтган ва турли мамлакатларда қўлланиши учун зарур лицензия ва шартномалар тайёрланган. Ушбу келишувлар туфайли вакцина кўплаб давлатларда лицензия тўловларисиз тарқатилади.

Янги вакцина 3 йил давомида ОИВ юқиш хавфи юқори бўлган 120 мамлакатга, жумладан Африка ва Лотин Америкасидаги давлатларга 2 миллион дозагача етказиб берилиши режалаштирилган. Бу инсониятнинг ВИЧ инфекциясига қарши курашида янги даврни бошлаб бериши мумкин

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар ОИВга қарши кучли вакцина яратишга эришди