Ҳуснбузар — нафақат ёшлар, балки катталар орасида ҳам учрайдиган муаммолардан бири. Уни даволаш учун крем ва таблеткалардан фойдаланишдан олдин, кундалик овқатланиш рационига эътибор қаратиш жуда муҳим. Айрим маҳсулотлар ҳуснбузарларнинг кўпайишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади. Қуйида ана шундай маҳсулотлар рўйхатини тақдим этамиз.
Қаҳва ва кофеинли ичимликлар:
Ортиқча қаҳва истеъмоли организмда стресс учун масъул бўлган кортизол гормонининг ишлаб чиқарилишини оширади. Бу эса терида ёғ безларининг фаоллашишига ва ҳуснбузарлар пайдо бўлишига олиб келади.
Ёғли сут маҳсулотлари:
Пишлоқ, музқаймоқ, қаймоқ каби маҳсулотлар ёғли тери муаммоларини кучайтиради. Бундай овқатлар терида тошмалар чиқишига сабаб бўлади.
Ширин ва унли маҳсулотлар:
Шакар, шоколад, торт, ва турли ширинликлар терида ҳуснбузар ва ёғли доғларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бу маҳсулотлар қондаги инсулин даражасини оширади, бу эса терининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатади.
Тез тайёр бўладиган таомлар:
Гамбургер, картошка фри, хот-дог каби тез тайёрланувчи таомлар таркибидаги паст сифатли ёғлар, маёнез ва кетчуп ҳам ҳуснбузарларни кучайтиради.
Агар терида мунтазам равишда ҳуснбузар пайдо бўлаётган бўлса, парҳезга риоя қилиш ва тери ҳолатига таъсир этувчи маҳсулотларни камайтириш мақсадга мувофиқ.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!