Иссиқлик мияга қандай таъсир қилади? — Олимлар огоҳлантирмоқда

Иссиқлик мияга қандай таъсир қилади? — Олимлар огоҳлантирмоқда

Иқлим ўзгариши оқибатида кучайиб бораётган иссиқ тўлқинлар инсон миясига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Peopletalk`нинг ёзишига кўра, бу борадаги илмий кузатувлар мия фаолияти билан боғлиқ бир қатор саломатлик муаммоларининг кучайишига ишора қилмоқда.

Лондон университет коллежи неврологи, эпилепсия бўйича мутахассис Санджай Сисодиянинг таъкидлашича:

"Иссиқлик эпилепсияни кучайтиради: Масалан, Драве синдроми каби касалликлар юқори ҳароратда янада хатарли тус олади."

Иссиқ тўлқинлар эрта ўлимга олиб келиши мумкин: 2003 йилда Европадаги иссиқ тўлқинлар пайтида ортиқча ўлим ҳолатларининг 7 фоизи тўғридан-тўғри неврологик муаммолар билан боғланган.

Ушбу ҳолат 2022 йилда Британияда ҳам кузатилган: Одатдан ташқари иссиқ об-ҳаво мия билан боғлиқ хасталикларни кўпайтирган.

Иссиқлик таъсир қилувчи неврологик касалликлар рўйхати:

  • Эпилепсия;
  • Инсульт;
  • Энцефалит;
  • Рассеян склероз;
  • Мигрень;
  • Бошқа қатор неврологик бузилишлар.

Иссиқликнинг мияга салбий таъсири нималарда намоён бўлади?

  • Агрессия ва аччиқланишни оширади;
  • Депрессия ва руҳий тушкунликка сабаб бўлади;
  • Нерв ҳужайраларидаги электр импульсларга таъсир кўрсатади;
  • Дори воситаларининг таъсирини ўзгартириши мумкин;
  • Иқлимга оид хавотир ҳиссини кучайтиради.

Иссиқлик – фақат ташқи дискомфорт эмас, балки инсон миясига жиддий таъсир кўрсата оладиган омил эканини олимлар таъкидламоқда. Ҳарорат ошган сари, руҳий ва неврологик саломатликка бўлган эътибор ҳам ошиши лозим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар