date

Россияда ракка қарши янги давр: нанозаррачалар орқали самарали ечим

Россияда ракка қарши янги давр: нанозаррачалар орқали самарали ечим

Россиянинг Москва авиация институти олимлари организмга зарар етказмасдан фақат ўсмаларни йўқ қилишга қодир нанозаррачаларни яратиш устида иш олиб бормоқда. Улар темир ионларига асосланган 36 хил таркибни синаб кўриб, энг самаралисини ҳайвонларда синовдан ўтказмоқда.

Янги дори ферроптоз асосида ишлайди — бу жараёнда темир ионлари рак ҳужайраларини заҳарли молекулалар орқали йўқ қилади. Бу усул соғлом тўқималарга минимал таъсир кўрсатиши ва кимё терапиясига нисбатан анча юмшоқ бўлиши билан ажралиб туради.

Шунингдек, Россияда Гамалея маркази томонидан меланомага қарши илк маҳаллий вакцина яратилди. Бу ютуқлар нафақат дунё илм-фани, балки Ўзбекистон тиббиёти учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Манба: Peopletalk
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Россияда ракка қарши янги давр: нанозаррачалар орқали самарали ечим