Австралияда аёл ўз эрини ўлдиришга уринди ва 3 кишини қўзиқорин билан заҳарлади

Саломатлик1 дақиқа ўқиш322
Австралияда аёл ўз эрини ўлдиришга уринди ва 3 кишини қўзиқорин билан заҳарлади
Австралияда аёл ўз эрини ўлдиришга уринди ва 3 кишини қўзиқорин билан заҳарлади
Австралияда уч кишини заҳарли қўзиқорин қўшилган Wеллингтон таоми билан ўлдиришда айбдор деб топилган Эрин Паттерсон ишида собиқ турмуш ўртоғига қарши илгари яширилган айбловлар илк бор ошкор қилинди. Суд эшитувида айтилишича, Паттерсон йиллар давомида эрини турли таомлар орқали заҳарлашга уриниб келган, ҳатто қизи пиширгандек кўрсатган шоколад печенеларини ҳам унга берган.

50 ёшли Паттерсон ўтган ой уч қариндошини ўлдириш ва яна бирини ўлдиришга уринишда айбдор деб топилган. Унга қарши собиқ эри Саймон Паттерсонга оид учта “қотилликка уриниш” айблови суд жараёни бошланишидан олдин олиб ташланган эди. Шу боис, ушбу даъволар суд жараёнида ошкор қилинмаган ва эндигина оммага маълум қилинмоқда.

Саймон Паттерсон судда гувоҳлик бериб, собиқ рафиқаси уни заҳарлашга урингани сабабли бир неча бор касалхонага тушганини, ҳатто бир марта комада қолиб, оиласига икки маротаба “хайрлашиш”га тайёр бўлишларини айтишганини маълум қилди. У ўз шубҳаларини отаси Дон Паттерсон ва шифокор билан бўлишган, бироқ ўша пайтда фақат ўзи нишонга олинган деб ўйлаганини билдирди.

Эрин Паттерсон ҳозирда қамоқда бўлиб, ҳукм чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу иш Австралия бўйлаб кенг жамоатчилик эътиборини тортиб, мамлакатдаги энг шов-шувли жиноят воқеаларидан бирига айланди. Суд жараёни давомида очиқланган янги тафсилотлар эса бу ишнинг даҳшатини янада чуқурлаштирди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)
  3. Спорт
    Интер — Женоа: жонли матнли трансляция (Италия А Серияси)
  4. Спорт
    «Ордабаси» клуби элчиси Англияда Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
  5. Спорт
    «UFCдан ташқарида ўн баробар кўпроқ даромад топяпман» — Муҳаммад Мокаев
  6. Спорт
    Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов илк баҳсда таиландлик рақибига мағлуб бўлди
  7. Спорт
    «У кўпчилик ўйлагандек одам эмас»: Снейдер Роналду билан «Реал»даги хотираларини эслади
  8. Спорт
    Шахмат тожи учун баҳс: Жавоҳир Синдоров ва Гукеш тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади
  9. Маданият
    Муборак Абдуллаева фотиҳаси бўлганини маълум қилди (видео)
  10. Дунё
    Перуда қуролланган босқинчилар зирҳли машинадан олтинларни талон-торож қилди (видео)