date

Узум мевасининг соғлиқ учун етти муҳим фойдаси

Узум мевасининг соғлиқ учун етти муҳим фойдаси

Узум — қадимдан инсон парҳезининг ажралмас қисми бўлиб келган ширин ва фойдали мева. У нафақат мазаси, балки таркибидаги қимматли моддалар билан ҳам қадрланади.

Таркибида А, C, К витаминлари, калий, магний, темир ва кўплаб антиоксидантлар мавжуд. Улар иммунитетни мустаҳкамлайди, ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади ва қариш жараёнини секинлаштиради.

Узум юрак-қон томир саломатлигига фойдали бўлиб, қон айланишини яхшилайди ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Ундаги калий ва флавоноидлар юрак фаолиятини қўллаб-қувватлайди.

Мева овқат ҳазм қилиш тизимини мустаҳкамлайди. Таркибидаги толалар ичак фаолиятини нормаллаштиради, қабзиятнинг олдини олади ва ошқозон-ичак касалликларига қарши самарали таъсир кўрсатади.

Узум суви ва янги доналари буйрак ва жигар фаолиятини яхшилайди, организмдан токсинларни чиқаради. Табиий диуретик сифатида ортиқча суюқликни ҳам чиқаради.

Ширинлиги юқори бўлса-да, ундаги табиий фруктоза тез ҳазм бўлади ва тезкор энергия манбаи ҳисобланади. Спортчилар учун у аъло табиий “энергия заряди”дир.

Шифокорлар узумни янги ёки қуритилган ҳолда истеъмол қилишни тавсия этади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам у организм учун фойдали моддалар манбаи бўлиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Узум мевасининг соғлиқ учун етти муҳим фойдаси