
Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига атиги 15 дақиқа тез юриш юрак-қон томир касалликлари, диабет ва хотира билан боғлиқ муаммолар хавфини камайтиради. Вундербилт университети олимлари 85 минг киши иштирокида олиб борган тадқиқотда бу одат умрни узайтириши аниқланган.
Олимлар фикрича, тез юриш қон босимини пасайтиради, қон айланишини яхшилайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мунтазам жисмоний фаоллик уйқу сифатини оширади ва яллиғланиш жараёнларини камайтиради.
Тадқиқот натижаларига кўра, кунига камида 15 дақиқа тез юрганларда эрта ўлим хавфи 20 фоизга камайган. Секин юрганлар орасида эса бу кўрсаткич атиги 4 фоиз бўлган.
Мутахассислар самарали юриш учун гавдани тик тутиш, елка ва қўлларни табиий тебратиш, бурун орқали нафас олиб, оғиз орқали чиқаришни тавсия қилади.
Шифокорлар кун тартибига тез юришни киритиш осон эканини айтади: эрталаб ишга кетишдан олдин, тушлик пайти ёки кечқурун хавфсиз жойларда 15 дақиқа тез юриш соғлиқ учун катта фойда келтиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар