Индонезияда бепул мактаб овқатидан кейин юзлаб одам заҳарланди

1 дақиқа ўқиш285
Индонезияда бепул мактаб овқатидан кейин юзлаб одам заҳарланди
Индонезиянинг Сраген шаҳрида 365 киши бепул мактаб тушлигидан кейин заҳарланиш аломатлари билан касал бўлди. Маҳаллий ҳокимият овқат намуналарини текшириш учун дастур фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Президент Прабово Субианто ташаббуси бўлган бепул овқат дастури мамлакатдаги болаларда ўсиш сустлигини камайтириш учун жорий этилган. 28 миллиард долларлик лойиҳа мамлакат бўйлаб 80 миллион ўқувчини овқат билан таъминлайди. Аммо бу каби заҳарланиш ҳолатлари дастур хавфсизлигига бўлган ишончни камайтирмоқда.

Заҳарли таом таркибида сариқ гуруч, қовурилган тухум, бодринг салати ва сут бўлган. Улар марказий ошхонада тайёрланиб, бир нечта мактабларга тарқатилган. Ҳукумат тиббий харажатларни тўлиқ қоплашини билдирди.

Расмийлар дастур бўйича қатъийроқ гигиена талабларини жорий қилиш кераклигини таъкидлашмоқда. Шу пайтгача дастур ишга тушганидан бери мамлакат бўйлаб мингдан ортиқ одам заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Бепул овқат дастури молиявий босимга ҳам сабаб бўлди. Уни молиялаштириш учун бир нечта вазирликларнинг бюджети кесилди. Шу сабабли айрим фуқаролар норозилик намойишларига чиқиб, ҳукуматдан дастур хавфсизлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашни талаб қилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?