date

Оёқ оғриқлари – варикознинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин

Оёқ оғриқлари – варикознинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин

Сўнгги йилларда қон-томир хасталиклари жаҳон бўйлаб кенг тарқалмоқда. Улар орасида энг кўп учрайдигани – варикоз.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази бўлим бошлиғи Фазлиддин Баҳриддиновнинг таъкидлашича, кўпчилик бу касалликни фақат эстетик муаммо деб ўйлайди. Бироқ ўз вақтида чора кўрилмаса, варикоз саломатлик учун катта хавф туғдириши мумкин.

Мутахассиснинг айтишича, хасталик асосан 25–45 ёшдаги аёлларда кўп кузатилади. Бунга ҳомиладорлик асосий сабаб бўлади. Шу билан бирга, эркакларда ҳам 45–50 ёшларда варикозга мойиллик ошади.

Варикозга ирсият, узоқ вақт тик туриш, семизлик, камҳаракатлик, гормонал ўзгаришлар, эндокрин касалликлар ва сурункали зўриқишлар каби омиллар сабаб бўлади.

Дастлабки босқичда оёқларда оғирлик, чарчоқ, шиш ва тез толиқиш кузатилади. Кейинчалик вена тугунчалари, бўртиб чиқиш, тери қичишиши, дерматит ва бошқа белгилар пайдо бўлиши мумкин. Агар касалликка эътибор берилмаса, тромбофлебит, трофик яра ёки ҳатто ўлим каби оғир асоратларга олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шифокорлар хасталикдан ҳимояланиш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, вазнни назорат қилиш, узоқ вақт тик турмаслик, тор кийим ва баланд пошнали пойабзалдан воз кечишни тавсия қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқ оғриқлари – варикознинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин