Аллергия — бу ташқи муҳитдан организмга кирган моддаларга иммун тизимининг кутилмаган, сезгирлик билан жавоб беришидир. Бу моддаларга “аллергенлар” дейилади ва улар кўпинча зарарсиз ҳисобланади. Аммо айрим одамларда иммунитет уларни таҳдид сифатида қабул қилади ва курашишга уринади.
Гулчангларга аллергия кенг тарқалган бўлиб, у асосан баҳор ва ёз ойларида кузатилади. Бу ҳолат “бахор тумови” деб ҳам аталади. Кўз қичишиши, бурин битиши, тез-тез аксириш, йўтал ва ҳолсизлик асосий белгилари саналади.
Шу каби аллергик реакциялар баъзи овқатлар, ҳаёт тарзи ва гигиена билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу боис, соғлом овқатланиш нафақат умумий иммунитетни яхшилайди, балки аллергик ҳолатларни ҳам назорат қилишда муҳим роль ўйнайди.
Баъзи парҳезлар — масалан, қанд миқдори кам, антиоксидантларга бой овқатлар — организмда яллиғланишни камайтиради. Бундан ташқари, овқатдаги омега-3 ёғ кислоталари, пробиотиклар ва витамин С моддалари аллергия билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштириши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!