Иссиқлик тошмаси — бу теридаги безларнинг қаттиқ ишлаши ва тернинг тери остида тиқилиб қолиши натижасида юзага келадиган ҳолат. Бу ҳолат асосан ёз фаслида, иссиқ ва нам муҳитда юзага чиқади.
Тошмалар одатда қизил нуқталар, майда оғриқли ёки қичишувчи пуфакчалар кўринишида бўлади. Болаларда бу ҳолат кўпроқ кузатилади, чунки уларнинг тер безлари ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади. Катталарда эса кўпроқ ҳаракат пайтидаги қаттиқ терлаш, синтетик кийимлар ва ёмон ҳаволанадиган муҳитлар сабаб бўлади.
Асосий хавф омиллари: юқори ҳарорат, ортиқча терлаш, синтетик матолар, ортиқча вазн ва танада ҳаво айланишининг камлиги.
Даволаш учун энг асосий чора — терлашни камайтириш ва теридаги намликни тезда кетказиш. Болаларда пахта кийимлар, сояли жойларда бўлиш ва танада ҳаво айланишини таъминлаш муҳим. Зарур ҳолларда тери врачининг маслаҳати билан махсус мазлар ёки совутувчи воситалар тавсия қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!