date

Смартфондан нотўғри фойдаланиш бўйин грижасига олиб келади

Смартфондан нотўғри фойдаланиш бўйин грижасига олиб келади

Бугунги кунда смартфон, планшет ва ноутбуклар инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Бироқ мутаҳассислар бу гаджетлардан нотўғри фойдаланиш соғлиққа салбий таъсир кўрсатиши ҳақида жиддий огоҳлантиришмоқда. Хусусан, бошни олдинга ортиқча эгиб туриш бўйин саломатлигига сезиларли зарар етказиши мумкин.

Одатда одам телефондан фойдаланганда уни кўз баландлигида ушламайди, балки бошини олдинга ва пастга қаратиб туради. Бу ҳолатда бўйин мушаклари ва умуртқа поғонасига ортиқча босим тушади. Бошнинг қанчалик кўп эгилиши, бўйин умуртқасига тушадиган юк шунчалик ортиб боради.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар бош 15 даражага эгилса, бўйин умуртқасига тахминан 12 килограмм оғирликка тенг босим тушади. Агар бош 60 даражагача эгилса, ушбу босим қарийб 27 килограммга етади. Бу эса умуртқа поғонаси учун жуда катта юк ҳисобланади.

Ортиқча босим бўйин умуртқасида суяк ва пайлар шаклини ўзгартириши, мушакларнинг тартибсиз ҳолатда ишлашига олиб келиши мумкин. Вақт ўтиши билан бундай ҳолатлар бўйин грижаси, доимий оғриқлар, бош айланиши ва ҳатто асаб тизими муаммоларини келтириб чиқаради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Смартфондан нотўғри фойдаланиш бўйин грижасига олиб келади