Рўйхатдан ўтган нутрициолог ва диетолог Николетте Пейс стресснинг энг кўп учрайдиган аломатлари — ажинлар, шишиш ва “мия туманлиги”ни камайтиришга ёрдам берувчи овқатлар ҳақида гапирди, деб ёзади Пеоплеталк.
Унинг сўзларига кўра, узоқ давом этадиган стресс нафақат чарчоқ ва уйқу муаммоларини келтириб чиқаради, балки қариш жараёнини ҳам тезлаштиради. Бу ҳолат ҳужайраларга зарар етказиб, танадаги таъмирлаш жараёнларини сусайтиради.
Мутахассис мол гўшти, тухум ва товуқ каби оқсил манбаларини C витаминига бой мевалар билан истеъмол қилишни маслаҳат беради. Бундай уйғунлик тери, суяк ва пайларни мустаҳкамловчи коллаген ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, у шишишни камайтиришга ёрдам берадиган овқатларни тавсия қилади: занжабил (зингибаин), папайя (папаин) ва ананас (бромелин). Бу табиий ферментлар оқсилларни парчалайди, ҳазмни енгиллаштиради ва озуқа моддаларининг сўрилишини яхшилайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!