date

Тузни кўп ҳам, кам ҳам истеъмол қилиш хавфли

Тузни кўп ҳам, кам ҳам истеъмол қилиш хавфли
Олимлар туз истеъмоли бўйича турлича фикр билдирмоқда. Мутаҳассислар кунига 5 грамм туздан оширмасликни тавсия қилади, аммо дунё бўйича одамлар бундан икки баробар кўп истеъмол қилмоқда. Бу эса юқори қон босими ва юрак хасталиклари хавфини оширади.

Бироқ айрим тадқиқотларда тузни жуда камайтириш ҳам зарарли экани айтилаётгани таъкидланмоқда. Кунига 3 грамм туздан кам истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари хавфини кучайтириши мумкинлиги таъкидланмоқда. Мутаҳассислар энг мақбул миқдор 3–6 грамм оралиғида эканини қайд этмоқда.

Тарихий мисоллар ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Японияда ва Финляндияда туз истеъмолини камайтириш натижасида юрак хасталиги ва инсультдан ўлим ҳолатлари сезиларли даражада камайган. Бу эса мувозанатли ёндошувнинг аҳамиятини кўрсатади.

Шифокорлар ортиқча туз истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлишни маслаҳат беради. Аммо уни бутунлай чеклаш ҳам тўғри эмас. Энг муҳими — яширин туз манбаларини назорат қилиш ва соғлиқ учун ўртача миқдорни сақлашдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тузни кўп ҳам, кам ҳам истеъмол қилиш хавфли