Тухум соғлом овқатланишнинг ажралмас қисми саналади. Бироқ унинг қайнатилган ҳолда ортиқча истеъмоли айрим ҳолларда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Аввало, тухум сариғи таркибидаги холестерин миқдори юқори. Агар уни кўп миқдорда тановул қилинса, қон томирларда холестерин тўпланишига ва юрак-қон томир хасталиклари хавфини оширишга сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, айрим одамларда тухумга нисбатан аллергия ҳолатлари кузатилади. Бунда терида тошмалар, қичишиш ёки ошқозон-ичак безовталиги рўй бериши мумкин.
Ортиқча қайнатилган тухумни истеъмол қилиш баъзи кишиларда ҳазм қийинлашишига ва оғирлик ҳиссига олиб келади. Шу боис врачлар тухумни меъёрда — кунига 1-2 донадан оширмасликни тавсия этади.
Албатта, қайнатилган тухум умумий ҳолатда фойдали таом ҳисобланса-да, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ва кичик ёшдаги болалар учун баъзи салбий жиҳатлари ҳам бор.
Ҳомиладор аёллар учун:
- Салмонелла хавфи: тухум етарли даражада пиширилмаса, бактериялар инфекцияга олиб келиши мумкин. Бу ҳомиладор аёллар учун жуда хатарли.
- Холестерин ортиқча бўлса, қон босимини ошириши ва юрак-қон томир тизимига салбий таъсир қилиши мумкин.
Эмизикли оналар учун:
- Тухум айрим оналарда аллергияга олиб келиши мумкин ва бу ҳолат сут орқали чақалоққа ҳам таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.
- Ортиқча истеъмол қилинганда ҳазм оғирлашиши, яллиғланиш жараёнларини кучайтириши мумкин.
Ёш болалар учун:
- Бир ёшга тўлмаган чақалоқларга тухум бериш тавсия этилмайди, чунки уларда аллергия хавфи юқори.
- Кўп миқдорда истеъмол қилинса, болаларда ич қотиши ёки ҳазм қийинлашиши мумкин.
Шу боис врачлар ҳомиладорлар ва эмизикли оналарга тухумни тўлиқ пиширилган ҳолда ва меъёрда (кунига 1 донадан оширмасдан) истеъмол қилишни тавсия этади. Болаларга эса врач маслаҳати билан, маълум ёшдан сўнг аста-секин киритиб бориш маъқул.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!