date

Озиб кетган беморларни янги муаммо қийнанмоқда

Озиб кетган беморларни янги муаммо қийнанмоқда
Сўнгги йилларда озишга ёрдам берувчи уколлар кенг тарқалмоқда. Озиш учун қўлланиладиган айрим дори воситалари қисқа муддатда ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради. Аммо кўплаб одамлар энди кутилмаган оқибат – бўшашган тери муаммосидан азият чекмоқда.

Мутаҳассисларнинг айтишича, тез озганда тери ўз ҳолига қайтмайди ва сон, қорин, қўл ҳамда бўйинда осилиб қолиши мумкин. Бу наfaqat ташқи кўриниш учун ноқулай, балки айрим ҳолларда терининг тирнаши ва яллиғланишига ҳам олиб келади.

Шифокорлар мушакларни кучайтириш, махсус кремлар ёки қўшимчалар ёрдам бериши мумкинлигини айтишмоқда. Лекин сезиларли натижага эришиш учун энг самарали усул – жарроҳлик йўли билан ортиқча терини олиб ташлашдир. Бундай операциялар эса қиммат бўлгани сабабли ҳамма ҳам бунга журъат эта олмайди.

Баъзи беморлар арзонроқ операция учун чет элга боришга мажбур бўлмоқда, бироқ бу ҳам хавфли бўлиши мумкин. Шифокорлар эса бундай қарорларни шошмасдан, маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишни тавсия этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Озиб кетган беморларни янги муаммо қийнанмоқда