АҚШ президенти Доналд Трумп ҳомиладор аёлларга Tylenol дорисини ишлатмасликни маслаҳат берди. У бу дори ва аутизм ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкинлигини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазири Роберт Ф маълум қилдики, АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар бошқармаси Tylenol'нинг ҳомиладор аёллар учун мумкин бўлган хавфлари ҳақида огоҳлантириш тайёрламоқда. Шунингдек, у келажакда дорининг қадоқларига қўшимча огоҳлантирувчи ёрлиқ қўйилиши режалаштирилганини билдирди.
Tylenol ишлаб чиқарувчиси бу фикрни рад этди. Компания тадқиқотлар дорининг аутизмга олиб келишини тасдиқламаганини маълум қилди.
Мутахассислар Tylenol ҳомиладор аёллар учун хавфсиз дори эканини, аммо илмий далиллар қарама-қарши эканини таъкидлашмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар