date

Нега милк шишади ва уни қандай бартараф этиш мумкин?

Нега милк шишади ва уни қандай бартараф этиш мумкин?

Милк шишиши — тиш ва милк орасидаги тўқималарнинг яллиғланиши ёки суюқлик йиғилиши натижасида юзага келадиган ҳолат бўлиб, тиббий тилда “гингивит” деб аталади. Бу оғиз бўшлиғи саломатлиги учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Деярли ҳар бир инсон ҳаётида камида бир марта милк шишиши билан дуч келиши мумкин.

Энг кўп учрайдиган сабаб — оғиз гигиенасига етарлича эътибор берилмаслиги. Тиш ораларида қолган озуқалар бактериялар учун қулай муҳит яратади ва улар милкда яллиғланишга сабабчи бўлади. Шунингдек, гормонал ўзгаришлар (ўсмирлик, ҳомиладорлик, ҳайз кўриш), иммунитетнинг пасайиши ва витамин C етишмаслиги ҳам милк тўқимасини заифлаштиради.

Қолаверса, сигарета чекиш, диабет, юрак-қон томир касалликлари, айрим дорилар (қон босимини туширувчи, антидепрессантлар, иммунитет пасайтирувчи воситалар) ҳам милк шишишига олиб келиши мумкин. Нотўғри ўрнатилган протезлар, қаттиқ тиш ювиш ёки нотўғри тозалаш техникаси ҳам милкни шикастлайди.

Милк саломатлигини асраш учун тиш ва оғиз гигиенасига қатъий риоя қилиш, мунтазам стоматолог кўригидан ўтиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нега милк шишади ва уни қандай бартараф этиш мумкин?