Совуқ кунлар бошланиши билан кўпчиликда лаб ёрилиши муаммоси кузатилади. Бу нафақат ташқи кўринишда ноқулайлик туғдиради, балки оғриқ, қичишиш ва қон кетиши билан ҳам кечиши мумкин.
Муттахассислар таъкидлашича, лаблар тананинг бошқа қисмларига нисбатан анча нозик ва ҳимоясиз бўлади. Шу сабабли шамол, совуқ, қуруқ ҳаво ёки тўғридан-тўғри қуёш нурлари уларга тез таъсир қилади. Организмда сув етишмаслиги ёки витаминлар, айниқса А, В, С ва Е витаминлари камлиги ҳам лабларнинг қуриб, ёрилишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, лабларни ялaш ёки тишлаш одати, стресс, аллергия, айрим дори воситалари, оғиз ва лаб атрофидаги замбуруғли касалликлар ҳам ҳолатни оғирлаштиради. Бундай пайтда оддий гигиенага амал қилиш, етарли сув ичиш, парҳезга витаминли маҳсулотлар қўшиш ва турли асал ёки ёғли балзамлар қўллаш ёрдам беради. Узоқ давом этувчи ёки оғир ҳолларда эса шифокор маслаҳати зарур.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!