18:05 / 08.02.2017
9 802

Беморнинг қорнидан 59 килограммлик ўсма олиб ташланди

Беморнинг қорнидан 59 килограммлик ўсма олиб ташланди

Америкалик Рожер Логан 15 йилдан буён қорнида ўсма билан яшаганлиги аниқланди. Гап шундаки, у вазни оғир бўлганлиги сабаб қорнидаги шишни ҳам ориқча вазн деб ўйлаган. Орадан анча йил ўтиб, шифокорга мурожаат қилган Логан аслида қорнида безарар ўсма борлигидан хабар топди.

Бемор ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Бунга эса унинг тана вазни сабабчи. Рожер Логан ўзини белига 3 қоп цемент ортиб юргандай ҳис қилишини айтган. Бундан ташқари, унинг ёнбош тарафга айланиши ҳам мушкул бўлган.

Калифорниядаги шифохоналардан бирида Рожер Логаннинг ўсмасини олиб ташлаш бўйича жарроҳлик операцияси ўтказилди. Амалиёт ижобий натижа билан якунланган, деб ёзади "Qalampir" сайти.

Қорин пардасидан олиб ташланган улкан ўсманинг оғирлиги 59 килограммни ташкил қилган. Хориж ОАВларида таъкидланишича, бу рекорд натижа эмас. 2014 йилда хитойлик эркакнинг белидан олиб ташланган зарарсиз ўсманинг оғирлиги 110 килограммга тенг бўлган. Бу операцияни ўтказиш учун 5 литр қон қуйилган ва 16 соат сарфланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Беморнинг қорнидан 59 килограммлик ўсма олиб ташланди