09:52 / 23.05.2015
14 183

Совуқ ҳаво иссиқ ҳаводан кўра одамларнинг умрига 17 марта кўпроқ зомин бўлиши маълум қилинди

Совуқ ҳаво иссиқ ҳаводан кўра одамларнинг умрига 17 марта кўпроқ зомин бўлиши маълум қилинди

Олимлар одамлар иссиқ ҳаводан кўра совуқ ҳаводан 17 марта кўпроқ ҳалок бўлишларини аниқлашди. Бу ҳақдаги мақола The Lancet журналида чоп этилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

“Бизнинг тадқиқотимиздан мақсад атроф-муҳит ҳароратининг мўътадил ҳароратдан фарқланиши ҳисобига содир бўладиган умумий ўлим ҳолатлари, яъни иссиқ ва совуқ ҳавонинг ҳамда ўртача ва экстремал ҳарорат оғишларининг бунга қўшадиган улушини баҳолашдан иборат эди. Биз бунда ўлимнинг ҳароратга боғлиқлигига тааллуқли бўлган мураккаб ва турли маълумотларни статистик моделлаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаландик”, деб айтилмоқда Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби ўқитувчиси Антонио Гаспаррини ва унинг ҳамкасблари томонидан тайёрланган мақолада.

Тадқиқот доирасида олимлар 13та давлат, жумладан Швеция, Канада, Бразилия, Тайвань ва Таиландда жойлашган 384та аҳоли пунктидан маълумотларни йиғишди. Ҳаммаси бўлиб тадқиқотда 74 миллиондан кўпроқ ўлим ҳолати кўриб чиқилди.

Олимлар ҳар бир давлат учун ўлим ҳолатлари энг кам бўлган об-ҳаво шароитларидаги ўртача ҳаво ҳароратини ҳисоблаб чиқишди. Сўнгра олимлар иссиқ ёки совуқ ҳарорат ҳисобига ўлим ҳолатларининг қандай қисми тўғри келишини аниқлашди. Натижада улар ўлимларнинг катта қисми, тахминан 7,29 фоизи совуқ ҳавога, ўртача совуқ ҳавога эса 6,6 фоизи тўғри келиши ҳақидаги хулосага келдилар. Ҳам совуқ, ҳам иссиқ ҳавонинг экстремал кўрсаткичлари бор-йўғи 0,86 фоиз ўлимга сабаб бўлганлиги аниқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Совуқ ҳаво иссиқ ҳаводан кўра одамларнинг умрига 17 марта кўпроқ зомин бўлиши маълум қилинди