Шифокорлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қувват берувчи ичимликларни истеъмол қилиш гепатит касаллигини юзага келтириши мумкин. Тиббиёт соҳаси ходимлари BMJ Case Reports журналида чоп этилган мақолада, 50 ёшли эркакнинг ўткир жигар фаолияти бузилиши билан шифохонага ётқизилгани ҳақида сўз юритишган. Бунга беморнинг уч ҳафта мобайнида кунига 4-5тагача қувват берувчи ичимлик ичгани сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, бемор қувватлантирувчи ичимликларни ичишни бошлаганидан кейин, унинг саломатлиги ёмонлашган. Иштаҳаси йўқолиб, қорин соҳасидаги оғриқдан азият чеккан. Дастлаб у гриппни юқтирганини гумон қилган, бироқ, териси сарғайиб, пешобининг туси ўзгаргач, ташвиши кучайган. У чарчоққа қарши қувват берувчи ичимликларни кўп миқдорда истеъмол қилаётган бўлган.
Лаборатория текширувлари жигар ферментларида трансаминазнинг кўп миқдорини кўрсатган. Бу эса, жигарнинг зарарланганини билдиради. Жигарнинг биопсияси жиддий сариқ касаллигини келтириб чиқарган. Таркибида никотин кислотаси кўп бўлган ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш шундай нохуш ҳолатга олиб келган.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, қувват берувчи ичимликлар бозори кенгайиб бораётган бир вақтда, бу каби ичимликларни хуш кўрувчилар уларнинг хавфидан ҳам огоҳ бўлишлари лозим.Уларнинг таркибидаги витаминлар ва озиқ моддалар, хусусан ниацин кунлик тавсия қилинган меъёрдан бир неча маротаба ортиқдир. Шундай экан, соғлиғингизни маблағингиз ҳисобига бой берманг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Адвокат: “Ичимга жин кириб олиб, болани ўлдиришимни буюрди деяпти”
Шавкат Мирзиёев Сенат олдида турган муҳим вазифаларни айтди
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди