17:02 / 21.03.2017
16 149

Уйқуни яхшиловчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Уйқуни яхшиловчи озиқ-овқат маҳсулотлари
Қизғин иш куни ва стресслар кўпинча уйқусизликни келтириб чиқаради. Яхшиям шундай маҳсулотлар борки, улар бу муаммони бартараф қилишга ёрдам беради.

Пребиотиклар – стресс ва уйқусизлик давоси

Агар сизнинг кунингиз стрессли тартибда ўтаётган бўлса, яхши ухлаш учун пребиотикларга бой маҳсулотлар: ловия, ёрмалар, карам, мевалар, нон ва сут маҳсулотларини истеъмол қилишингиз зарур.

Пребиотиклар – бу ҳазм қилиш тизимининг соғлом ишлашига ёрдам берувчи фойдали бактерияларнинг кўпайишини таъминлайдиган, йўғон ичак микрофлоралари томонидан ҳазм қилинадиган ва сингдириладиган озиқ-овқат қўшимчалари ҳисобланади.

Бодом – ёмон туш билан кураш чемпиони

Бодом – уйқуни яхшилашга ва организмнинг ҳар томонлама дам олишига ёрдам берувчи, таркиби кўп миқдорда магнийга бой бўлган ноёб маҳсулот ҳисобланади. Оқсил уйқу пайтида қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради. Ухлашдан 2 соат олдин бир ҳовуч (50 граммга яқин) бодом ейиш тавсия қилинади.

Тунец балиғи – яхши уйқу посбони

Тунец балиғи уйқунинг сифати ва давомийлиги учун жавоб берувчи серотонин ва мелатонин гормонлари ишлаб чиқарилишини тартибга солиб турадиган B6 витаминига жуда бой. Бу витамин етишмаслиги оқибатида организмда иммун тизими билан боғлиқ муаммолар, уйқусизлик, заифлик, тери касалликлари ва ҳатто камқонлик ҳам пайдо бўлиши мумкин. Парҳезшунослар уйқудан 2—3 соат олдин 20—50 граммдан тунец балиғи ейишни тавсия қилишади.

Тинчлантирувчи ўсимлик чойлари

Ялпиз ёки лимонўт, бир чимдим майдаланган мускат ёнғоғи ва асал қўшилган мойчечакли чой – тез ухлашга ёрдам берувчи энг яхши восита. Ўтлар асаб тизимига ижобий таъсир қилади, чарчоқни кетказишга ёрдам беради ва дам олдиради.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Уйқуни яхшиловчи озиқ-овқат маҳсулотлари