Агар шунга ўхшаш белгилар сизга таниш бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
Кутилмаган бош оғриғи
Агар тўсатдан бошингиз қаттиқ оғриб қолса, уни жиддий қабул қилишингиз керак. Бу субарахноидал қон қуйилиш – аневризма ҳолати оқибатида мияда қон кетиши бўлиши мумкин. Бу жуда хавфли бош оғриқ бўлиб, бундай ҳолларда дарров тез ёрдам чақиришингиз зарур. Оғриқ қолдирувчи ичишни ва ухлашга ётишни хаёлингизга ҳам келтирманг.
Ўзгариб турувчи бош оғриғи
Агар сизни мигрень безовта қилаётган бўлса, у оғир кечиши мумкин, лекин ҳаётингиз учун хавфли эмас. Агар бош оғриғи оғир бўлиши билан бирга олдингиларига ўхшамаса, у ҳолда ҳушёр бўлишингизга тўғри келади ва тезда шифокорга учрашингиз лозим.
Бошқа оғриқлар билан бирга келган бош оғриғи
Ҳарорат кўтарилиши билан бирга бошнинг қаттиқ оғриши – ҳушёр тортишга сабаб бўла олади. Бу мия инфекцияси масалан, менингит ёки энцефалит аломати бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда дарҳол тез ёрдам чақириш зарур.
Орқа томонда ёки кўз атрофида сезиладиган бош оғриғи
Агар бош оғриғи кўз атрофидаги оғриқ билан кечса, айниқса агар сизнинг кўриш қобилиятингизда ўзгариш бўлса – бу яхшилик аломати эмас. Бундай вазиятдаги хавф оғир глаукома ёки кўрликка сабаб бўлувчи кўздаги босимнинг кўтарилишини келтириб чиқариши мумкин.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди