Сал мазамиз бўлмай қолса, дарров ҳамма жойда реклама қилинаётган дори-дармонлар эсимизга тушиб қолади. Лекин буларсиз ҳам узоқ ўтмишдаги бобо ва бувиларимиз аҳволни яхшилаш ва касалликни тезроқ енгишни яхши билишган. Халқ табобатидан бир неча рецептлар келтирамиз.
Томоқ оғриғида ва шиллиқ қават яллиғланишида енгиллаштиришга ёрдам беради:
- олма циркаси эритмаси билан чайқаш (бир пиёла илиқ сувга 1 ош қошиқ цирка);
- қизилмия илдизи – юқори нафас йўллари шамоллашида қўлланиладиган халқ табобатининг анъанавий воситаларидан бири. Бир пиёла қайноқ сувга 10-15 г қуритилган илдиз майдасидан солинг ва бир кунда 1 ош қошиқдан 3-5 марта ичинг;
- занжабилли чой дамланг: бир десерт қошиқ майдаланган занжабилни бир пиёла иссиқ сувга солинг; 1 ош қошиқ асал ва таъбга кўра лимон шарбати қўшинг; кун давомида бир неча марта ичинг;
- картошка буғида ингаляция қилиш аҳволни анча енгиллаштиради; бир неча дона картошкани камроқ сувда қайнатинг ва буғ ташқарига чиқиб кетмаслиги учун сочиқ билан ўраниб ундан нафас олинг;
- бир неча томчи ялпиз, қалампир ва арча эфир ёғлари солинган ароматик лампа ҳам нафас олишни енгиллаштиради.
Шамоллаш касалликлари иммунитет кучсизлигидан дарак беради. Уни мустаҳкамлашнинг энг яхши табиий воситалари – саримсоқ ва пиёз. Уларни хом ҳолида кўпроқ ейишга ҳаракат қилинг.
Тезроқ тузалиш учун кўпроқ ухлаш ва яхши овқатланишга ҳаракат қилинг, айниқса C витаминига бой бўлган цитрусли мевалар ва товуқ шўрваси фойдалидир.
Манба: «Дарё» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди