Инсон саломатлиги ҳамда хотиржамлиги учун организмда барча витаминлар ва минерал моддалар меъёрда бўлиши зарур
У ёки бу модданинг етишмовчилигидан инсон танаси хасталаниб, бу ҳақда сигнал беради.
Бу кальций моддасига ҳам тегишлидир. Унинг етишмовчилигидан нафақат болалар ва ёши улуғ кишилар, балки меҳнатга яроқли ёшдаги аҳоли ҳам азият чекади.
Бундан ташқари ёшлигида етарли миқдорда кальций моддасига бой неъматлардан истеъмол қилмаслик қариганда суяк ва бўғим касалликларига чалинишга сабаб бўлади.
Қуйида келтириладиган танадаги ўзгаришлар кишини бу ҳақда огоҳлантиради:
- Тирноқ, соч ва суяклар мўртлиги.
- Тирноқ юпқалашиб, секин ўсади, лат ейиш ва синиш ҳоллари осон бўлиб қолади. Сочларнинг ранги ўчиб, кўп тўкилади, учларидан синиши кўпаяди.
- Кальций етишмовчилигидан тишлар заифлашади. Улар синувчан ва шикастланишга таъсирчан бўлиб қолади.
- Кальций етишмовчилигини бошидан кечираётган киши асабий ва сержаҳл бўлиб қолади. Тез чарчайди, фикрлари тарқоқ бўлади. Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз бериб туради.
- Болаларда ўсишнинг секинлашуви кальций етишмовчилигидан дарак беради.
Кальций етишмовчилиги аниқланганида шифокорлар бу ҳолатни меъёрига келтиришга ўтишади. Бунда аввал парҳез услуби тавсия этилади. Организмда кальций моддасини кўпайтириш учун шифокорлар кальцийга бой бўлган табиий озуқавий маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишга асосланилади.
Бундай озуқавий манбалар қаторига сут маҳсулотлари (творог, сут, йогурт, кефир, пишлоқ, қаймоқ ва бошқалар); яшил сабзавотлар карам, турп ва редиска барги билан, япроқли кўкатлар (райҳон, петрушка, укроп); дуккакли ўсимликлар (нўхат, фасоль); ёнғоқлар (писта, ёнғоқ, бодом); кунжут, балиқ консервалари ва турли меваларнинг янги олинган шарбатлари киради.
Организм кальцийни ўзлаштиришига маъданли газлаштирилган ичимликлар, кофе ва алкоголь тўсқинлик қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди