13:58 / 27.06.2017
28 322

Қандли диабет билан оғриган беморлар учун таомнома бўйича дастур ишлаб чиқилди

Қандли диабет билан оғриган беморлар учун таомнома бўйича дастур ишлаб чиқилди
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-олимлари томонидан 1-турдаги қандли диабетга чалинган инсонлар учун ўз таомномасидаги нон бирлигини ҳисоблаб борадиган дастур ишлаб чиқилди. Бу хақида Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дастурнинг қулайлиги шундан иборатки, бемор ўзининг жинси, ёшига мос равишда, биринчи ва иккинчи нонушта, тушлик ва кечки овқат учун махсус тузиб чиқилган таомномадан ўзи истаган таомни танлаши ва соғлиғи учун хавотир олмасдан бу таомни тайёрлаб тановвул қилиши мумкин. Танлаб олинган озиқ-овқатлар тўпламидан нон бирлиги ҳисоблаб чиқарилади. Дастурнинг маълумотлар базасига асосий шифобахш парҳез менюси, ўзбек таомлари, унли маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, мевалар, резаворлар, сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар, ичимликлар ва шарбатлар, ширинликлар киритилган.

Дастур рус ва ўзбек тилларида, лотин алифбосида ҳам ишлайди. Олинган маълумотларни сақлаш, чоп этиш мумкин. Дастур нафақат қандли диабетга учраган кишилар учун, балки тиббиётнинг эндокринолог, педиатр ва терапевт шифокорлар фаолиятида ҳам жуда қўл келади.
Дастур муаллифлари бўлмиш Г.Раҳимова, С.Исмоилов, З.Акбаров, А.Ташманова, Н.Алимова, Ҳ.Ғуломова, А.Алиева, А.Содиқова, А.Рябоштанларга Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги гувоҳномаси топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қандли диабет билан оғриган беморлар учун таомнома бўйича дастур ишлаб чиқилди