13:10 / 28.06.2017
18 515

Табобат олами

Табобат олами
Туз истеъмолининг янги меъёри белгиланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туз истеъмоли ҳақидаги янги тавсияларини эълон қилди.
Маълумки, ортиқча туз истеъмоли оқибатида гипертония, юрак касалликлари ва инсульт келиб чиқиши мумкин.
Эндиликда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 2000 миллиграммдан кам туз истеъмол қилишни тавсия этмоқда, аввалги меъёр 2000 мг эди. Бундан ташқари, ташкилот мутахассислари ҳар куни 3510 миллиграмм калий истеъмол қилиш кераклигини ҳам айтишмоқда.
Одатда таомларда тузнинг ортиқлиги ва калийнинг танқислиги кузатилади. Калий дуккаклилар, ёнғоқ, исмалоқ, карам ва бананда бор.

Шарбатлардан эҳтиёт бўлинг!
Ошқозон-ичак йўлининг сурункали касалликларидан азият чекаётган одамларга сабзавот ёки мевали шарбатларни, гиёҳли сувларни ҳар қандай гўштли ёки минерал сув қўшилган таомлар билан бирга истеъмол қилиш мумкин эмас.
Айниқса, углеводларга бой шарбатларни қабул қилган вақтнинг ўзидаёқ ёки ов­қатлангандан кейин ичаклар ғалаён кўтариши ва касалликнинг хуружи кучайиши мумкин. Ошқозон кислоталилиги пасайганда ёки меъёрда бўлганида овқатланишдан 30-40 дақиқа олдин шарбат ичиш мумкин, бироқ кислоталилик ошганда, албатта, овқатланишдан 1-1,5 соат кейин ичиш зарур.

Хурракнинг давоси
Одам нега хуррак отади? Хуррак отишга кўпинча бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунингдек, бурун полип­лари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай ва лаклук яллиғланади ҳамда бир мунча қалин тортади, бурун-ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда манфий босим ҳосил бўлади.
Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан бурун-ҳалқумга ўта туриб юмшоқ танглайни тебратади, натижада одам хуррак отади.
Хуррак отмаслик учун қуйидаги оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида бир неча қават қилиб қаттиқроқ қилиб буклаб олинг-да, энсага қўйинг, устидан дока билан бошингизни қўшиб боғланг. Шундай қилсангиз, чалқанча ётолмайсиз, ёнбошлаб олишга мажбур бўласиз.
Агар бу усул ҳам ёрдам бермаса, врач маслаҳатига қулоқ тутинг. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш учун баъзан операция қилишга тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик муолажалар (механик микромассаж, иссиқлик таъсири) ҳам яхши ёрдам беради. Ана шундан кейин юмшоқ танглай ва лаклук ҳажми нормаллашиб қолади, киши бурундан эркин нафас ола бошлайди ва хурракдан қутулади.

Халқ табобати: гайморит
– Ерқалампир (хрен) илдизини чўтка билан яхшилаб ювиб, блендер ёки майда қирғичдан чиқаринг. Ўртача катталикдаги битта лимонни чўтка билан обдон ювиб, майдаланг ёки гўштқиймалагичдан ўтказинг. Икки ош қошиқ қирғичдан чиқарилган ерқалампир ва лимоннинг ҳаммасини яхшилаб аралаштиринг. Эрталаб ва кечаси ҳосил бўлган массадан 1 ош қошиқдан оғизга солиб, секин ва узоқ вақт чайнанг. Бу сизга ёқмаслиги, табиий. Бироқ икки ҳафта давомида чидашга тўғри келади. Рецепт ошқозон-ичак йўли яра касалликларида тақиқланади.
3 та алоэ ва 3 та каланхоэ баргини ювиб, сувини сиқиб олинг. 1 чой қошиқ асал ва озроқ туз қўшинг. Асал ва туз эригунча обдон аралаштирилади. 2-3 қават докадан ўтказинг. Шунда эримаган туз кристаллари ўтмайди (улар бурун шиллиқ қаватини куйдириб қўйиши мумкин). Эрталаб ва кечаси бурунга 2-3 томчидан 2-3 марта томизинг.

Манба: Soglom.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Табобат олами