АҚШда 1978 йилдан бери қизамиқдан илк бор бола вафот этди

1 дақиқа ўқиш4
АҚШда 1978 йилдан бери қизамиқдан илк бор бола вафот этди

АҚШнинг Виржиния штатида қизамиқ билан боғлиқ ҳолатда 5 ёшга тўлмаган бола вафот этди. Бу штатда 1978 йилдан бери мазкур касаллик билан боғлиқ қайд этилган илк ўлим ҳолати ҳисобланади.

Бу ҳақда Виржиния штати Соғлиқни сақлаш департаменти 20 ноябрь куни маълум қилди.

Идоранинг расмий ахборотига кўра, қизамиққа топширилган таҳлили мусбат чиққан 0–4 ёшли бола вафот этган. Оиланинг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида марҳумнинг аниқ ёши ва бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

Фожиа штатда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайган бир пайтда юз берди. Расмий маълумотларга кўра, 19 ноябрь ҳолатига Виржинияда 2026 йил бошидан буён 220 та қизамиқ ҳолати қайд этилган. Бу 1988 йилдан бери штатдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Қайд этилган ҳолатларнинг 179 таси эмланмаган шахсларга тўғри келган, 39 кишининг эмланиш ҳолати номаълум бўлган. Фақат икки нафар бемор қизамиққа қарши эмланган.

Мутахассислар қизамиқнинг олдини олишда эмлаш энг самарали ҳимоя воситаси эканини таъкидламоқда. Виржиния Соғлиқни сақлаш департаменти ҳам аҳолини касалликка қарши эмланиш ҳолатини текширишга ва зарур бўлса, тиббий мутахассисларга мурожаат қилишга чақирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?