12:34 / 31.07.2017
7 937

Янгича окрошка — иссиқда жонингизнинг ҳузури!

Янгича окрошка — иссиқда жонингизнинг ҳузури!
Зарур масаллиқлар: 500 мл. зардоб, 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 100 гр. консерваланган маккажўхори, 3 дона қайнатилган тухум, биттадан бодринг ва қайнатилган картошка, ярим боғ шивит, туз.

Тайёрланиши:
1. Қайнатилган товуқ гўштини терисини олиб ташлаб, тўртбурчак шаклда тўғранг. Бодрингни ҳам пўстидан тозалаб худди шу шаклда бўлаклайсиз.

2. Қайнатилган картошка ва тухумни ҳам тўртбурчак шаклда тўғрайсиз.

3. Тўғралган масаллиқларни аралаштириб, майдаланган шивит ва консерваланган маккажўхорини қўшинг. Кейин зардобни қуйиб, туз сепинг-да, ярим соат музлаткичда қолдиринг.

2 кишилик, 45 дақиқа


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Янгича окрошка — иссиқда жонингизнинг ҳузури!