16:03 / 13.08.2017
10 862

Қовун саратон ва инсультнинг олдини олади

Қовун саратон ва инсультнинг олдини олади
Олимлар ёзги мавсумда қовунни камида 100 граммдан истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда, зеро айнан қовун таркибида инсон организмини саратон ва инсультдан ҳимояловчи кўплаб витамин ва минераллар мавжуд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қовун тананинг барча тўқималарини нормал ҳолатда ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этувчи С витаминига эга. Шу билан бирга қовуннинг кўплаб турлари В гуруҳ витаминларга эга бўлиб, углевод ишлаб чиқаришда яқиндан ёрдам беради. Бироқ олимлар қовуннинг яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди. Унинг таркибидаги каротиноидлар инсонни саратон касалликларидан ҳимоялар экан.

Шунингдек антикоагулянт аденозин номли модда қонни суюлтириб, инсульт ва юрак касалликлари эҳтимолини камайтиришга қодир. Шу боис тиббиёт ходимлари ёзги мавсумда кўпроқ қовун ейишга чорлашмоқда.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қовун саратон ва инсультнинг олдини олади