Шотландия, АҚШ ва Россия олимлари жигар ички ўт йўллари ҳужайралари жигарнинг қайта тикланишида иштирок этишини кўрсатиб берди, деб ёзади «Дарё».
Эдинбургдаги Регенератив тиббиёт маркази, Массачусетс технология институти ва Сколково илм-фан ва технологиялар институти олимларининг кашфиёти жигар хасталиклари, масалан, сирроз билан курашишда ёрдам беради.
Жигар ҳужайралари — гепатоцидлар регенерация (қайта тикланиш, қайта ўсиш)га қодир, аммо бу амалда етарлича тез юз бермайди, янги ҳужайралар эса тез қарийди. Шу туфайли олимлар жигар учун тана ҳужайралари ролига мос келувчи ва унинг тўқималарини қайта тикловчи бошқа ҳужайраларни қидирди.
Шу мақсадда олимлар жигар ўт йўллари ҳужайралари — холангиоцитларни текшириб кўрди. Тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, уларда жигар хасталигини келтириб чиқаришди, сўнг унинг қайта тикланишини кузатишди. Тажриба сичқонларининг гепатоцитларидаги ҳужайралар бўлиниши учун жавобгар бўлган ген ўчириб қўйилди, олимлар жигар уларсиз қандай тикланишини кўрмоқчи бўлди.
Жигар тўқималари барибир тикланди. Олимлар бу холангиоцитлар ҳисобига амалга ошганини аниқлади. Улар ўт йўлларидан чиқиб, «носоз» гепатоцитлар ўрнига, жигар ҳужайраларига айланган.
Энди олимлар сиррозга чалинган одамнинг жигарини ўз холангиоцитларини кўчириб ўтказиш ёрдамида қайта тиклашни ўрганмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар