07:20 / 07.09.2017
16 214

Ёнғоқ истеъмол қилишнинг кутилмаган фойдали жиҳатлари аниқланди

Ёнғоқ истеъмол қилишнинг кутилмаган фойдали жиҳатлари аниқланди
Америкалик олимларнинг таъкидлашича, ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилиш фалаж ва юрак хуружидан ҳимоялар экан. Бу ҳақида Mulohaza.uz нашри маълум қилинди.

Олимлар ортиқча вазн ва семизликдан азият чекувчи 15 киши иштирокида тадқиқот ўтказишди. Кўнгиллилар икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳга фақат ёғли овқат ва ёнғоқ асосидаги ичимлик берилди. Иккинчи гуруҳ иштирокчилари эса худди шундай таом ва плацебо-ичимлик билан озиқланди.

Тадқиқотчилар овқатдан олдин ва ундан кейин иштирокчиларнинг қонидаги ёғлар ва инсулин даражасини баҳолашди, ультратовуш ёрдамида эса қоннинг артериядан ўтиши кузатилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, рационга ёнғоқ қўшилганда артерияларнинг ифлосланиш жараёни тўхтаган. Шундай экан, зарарли ёғлар миқдорини пасайтириш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ёнғоқ истеъмол қилишнинг кутилмаган фойдали жиҳатлари аниқланди