Аёлларда унчалик катта бўлмаган қорин пайдо бўлиши ёқимсиз ҳолат. Уни фақат қопсифат кийимлар ёрдамида яшириш мумкин. Шунинг учун аёллар қоринда йиғилиб қолган ёғ қатламлари билан тўхтовсиз кураш олиб боради. Парҳезлар, спорт заллари… Лекин булар кимгадир ёрдам беради, кимга эса йўқ. Нима учун? Балки бу жанговар ҳаракатларни бошлашдан олдин унинг сабабларини аниқлаб олиш керакдир?
Биринчи сабаб. Ҳомиладорлик. Лекин бу ҳолатда спорт зал ҳам, парҳез ҳам ёрдам бера олмайди.
Иккинчи сабаб. Кучсиз мушаклар. Бу сабаб айниқса туғруқдан кейин актуал бўлиб кетади, лекин бу ҳолат туғмаган қизларда ҳам юз беради. Агар мушаклар заиф бўлса, қорин ичида жойлашган аъзолар оғирлик кучи таъсирида пастга туша бошлайди.
Учинчи сабаб. «Эркакча» типдаги қомат. Агар ёшлик пайтларидан бошлаб ортиқча ёғлар қоринда тўплана бошлаган бўлса, демак бу табиатан «эркакча» типдаги қоматга эга бўлишнинг белгиси ҳисобланади. Бунинг бирдан-бир чораси камроқ ейиш ва кўпроқ ҳаракат қилишдир.
Тўртинчи сабаб. Қандли диабет. Ҳеч қандай сабабсиз семира бошладингизми? Эътибор беринг – иссиқ кунларда ҳам, совуқда ҳам ўзингизда ҳаддан ташқари чанқоқликни ҳис қилаяпсизми? Буларнинг ҳаммаси қандли диабет касаллигининг асосий белгилари ҳисобланади. Тезда шифокорга учрашинг.
Бешинчи сабаб. Уйқу. Олимларнинг аниқлашича, қорин катталашиши кўпинча ухлашни билмайдиганларда юз беради. Бир суткада 5 соатдан кам ухлайдиганлар, шунингдек 8 соатдан кўп ухлашни яхши кўрадиганлар ташқи кўринишлари орқали жазосини тортади. Ўзингизни очлик билан ва спорт залларида қийнашнинг ўрнига меъёрида ухлашга ўрганинг.
Манба: mulohaza.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда