Олимлар илк маротаба лаборатория шароитида суяк тўқимасини етиштиришди. Эндиликда, шифокорлар жиддий жароҳатлар туфайли суякли аъзоларидан айрилиши мумкин бўлганларга ёрдам бера олади. Бу ҳақда ҳақда «Nature Biomedical Engineering» журналига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
Шотландия ва Ирландия олимларидан иборат жамоа нанотебранишларни ҳосил қилиб, мезенхимал ҳужайраларининг коллагенли гелидан ўтказади. Бу ҳужайралар остеосоҳада суяк тўқимасига сингади. Яъни, тадқиқотчиларнинг иборасига кўра, «суяк шпатлевкаси» вазифасини бажаради. У суяклар синиши ва суяк тўқимаси парчаланиши билан боғлиқ касалликларни даволашда қўлланилади.
Олимлар натижани қўлга киритишда физикларнинг гравитация тўлқинларини ўрганишдаги техникасидан фойдаланишган. Тадқиқотчилар махсус камералар орқали 20 нанометр бўлган тебранишларни ўтказишган. Бундай оралиқли тебранишлар ҳужайралардан суяк тўқимаси ҳосил қилишга ёрдам беради. Коллагенли гель эса уларнинг уч ҳадли тузилмага айланишига ёрдам беради.
Маълумки, коллаген — инсон бириктирувчи тўқималарининг асосий таркибий қисми бўлса, гель бемор тўқималарига биологик мос тушадиган воситадир.
Ушбу услуб 2020 йили инсонда синаб кўрилади. Олимлар «шпатлевка» ёрдамида бемор қўлини тиклашга уриниб кўришади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда